Маърифатпарвар боболаримиз Маҳмудхўжа Беҳбудий “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир”, деган эди.

Дарҳақиқат, дунёдаги ривожланган мамлакатлар тарихидан маълум, уларда жамият мавқейини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар, аввало, таълим тизимидан, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. 

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Алишер Навоий номидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг тарихий йўлига назар ташлайдиган бўлсак, бугун бу муқаддас маскан ўзининг 100 йиллик шонли тарихини катта фахр ва ифтихор билан нишонлади. 

1925 йилда мактаб ўзининг илк илм толибларини бағрига олди. Мактабда дастлаб биринчи муаллим ва мактаб директори сифатида Тожикистон Республикаси фуқароси Шариф Ражабов фаолият бошлаган. 1948 йилда шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан мактабга унинг номи берилган. 1958 – 1989 йиллар оралиғида мактаб раҳбарлигини Аҳад Ҳасанов, Исмоил Қулмуродов, Сайфулла Нарзуллаев ва Жўрақул Латипов давом эттирди. 

Бу йиллар мобайнида мактабни илк бор кумуш медал билан тамомлаган ўқувчилардан – эл севган шоир Тошпўлат Аҳмедов, республикада моҳир шифокор Убайдулла Ҳакимов мактаб тарихида муҳим ўрин эгаллади. Бу борада илмий ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари Эргаш Ниёзов ва Ҳанифа Назарованинг ҳам хизматлари беқиёс. 

1989 йилда мактабда 135 нафар ўқитувчи 1200 нафар ўқувчига таҳсил берган. Ана шу йили мактабга меҳнатсевар ва ташаббускор раҳбар Исоқ Толибов директор этиб тайинланди. Унинг раҳбарлигида мактабда кўплаб янгиликлар жорий этилиб, илм-фан йўналишида юқори натижаларга эришилди. 

2012 йилдан мактабга ёш ва салоҳиятли раҳбар Дилшод Нарзуллаев директорлик фаолиятини давом эттириб келмоқда. Ҳозирги кунда мактабда 1320 нафар ўқувчига 129 нафар ўқитувчи таълим беради. Билим масканидаги халқаро ва миллий сертификатга эга 60 нафар олий, 36 нафар 1-тоифали жонкуяр педагоглар келажагимиз ворисларига сабоқ бермоқда. Бу ерда таълим сифати ва ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Сўнгги йилларда зиё масканининг илм-фан ва моддий-техник базаси ҳам мустаҳкамланди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1000 га яқин бадиий китоблар, 29 та интерактив доска, бинолар капитал таъмирдан чиқарилди. Бухоро давлат университети томонидан ташкил этилган информатика фанидан кўп босқичли олимпиадада 2023-2024 ўқув йилида 2 нафар, 2024-2025 йил ўқув йилида 1 нафар битирувчи муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди. 

Ушбу даргоҳдан эл-юрт ривожи йўлида фидойилик кўрсатган кўплаб маърифатпарвар инсонлар етишиб чиққан. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир, публицист, таржимон Тошпўлат Аҳмад, ёзувчи Аҳад Ҳасан, истеъдодли адиб ва олим Илҳом Ҳасанов ана шундай юртдошларимиздан. 

Ўзининг ибратли ҳаёти, серқирра фаолияти билан ёш авлодга намуна бўлган бу инсонларнинг номи ҳеч қачон унутилмайди, – дейди мактабнинг собиқ директори Исоқ Толибов. – Бу ҳар учала ижодкор ўз вақтида ушбу мактабда таҳсил олган. Уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари, ижодий фаолиятлари ҳақли равишда ёш авлод учун ибратдир. Шу боисдан мактабда бу уч ижодкорга бағишлаб музей ташкил этилди. 

Ўзига хос маърифат ва маънавият ўчоғи вазифасини ўтайдиган музейда “Табассум боғи”, “Гавҳари жоним”, “Қутлуғ остона”, “Имон қалъаси” каби ўнлаб китоблар муаллифи Тошпўлат Аҳмад, “Қизилқум қизи”, “Кўҳна Бухоро қиссалари” каби китоблар муаллифи Аҳад Ҳасан, “Бири кам дунё”, “Таҳлика” асарлари билан  китобхонларга яхши таниш бўлган ёзувчи Илҳом Ҳасанов ҳаёти ва ижодига оид кўплаб қизиқарли маълумотлар, суратлар, китоблар мужассам. 

Мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақилликнинг 34 йиллиги нишонланган шу кунларда мазкур мактаб ташкил топганининг 100 йиллигига бағишланган тадбирда педагоглар, ёшлар, марҳум адибларнинг яқинлари, олим ва ижодкорларнинг иштироки даврага янада файз бағишлади.

[gallery-25462] 

Ушбу муқаддас даргоҳ ўзининг бой тарихий анъаналари, юксак илмий салоҳияти ва фидойи педагоглари билан нафақат туман, вилоят, балки республика миқёсида ҳам ўз ўрнига эга. Бу ютуқларнинг барчаси устозларнинг фидокорона меҳнати, раҳбариятнинг тўғри бошқаруви ва ўқувчиларнинг интилувчанлиги самарасидир. 

Майсара Назарова,

“Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Лазиз Зойиров,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори,

Давлат аудити факультети декани.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асрларга сирдош билим маскани 