Асоссиз ундирилган маблағлар қайтарилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Akfa Ekstrusions” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан етказиб берилган табиий газ учун асоссиз ундирилган қарийб 17 миллион 276 минг сўм ундиришни сўраб Кармана туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган эди.
Тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2021 йил 28 апрелда 2-21/571-сонли шартнома тузилган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб берилган. Аммо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлда тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига кўра улгуржи истеъмолчиларга газ нархи 1 м3 учун 660 сўм қилиб белгиланган бўлса-да жавобгар томонидан 2021 йил июнь ва июль ойларида 660 сўм ўрнига 669,57 сўмдан ҳисобланган.
Мазкур иш Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, 17 миллион 275 минг 805 сўм асоссиз ундирилган пул маблағлари “Akfa Ekstrusions” масъулияти чекланган жамиятига қайтарилиши таъминланди.
Абдували Бўриев, ЎзА