Ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмайди. Асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этишдан иборатдир.

Ўтган вақт давомида Президентимизнинг бевосита раҳбарлиги ва ташаббуслари асосида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган.

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги, "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлар, Президентимизнинг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилиниб, давлат органлари ва кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Президентимизнинг қарорига асосан вилоят, туман ва шаҳарлар ҳудудлари секторларга бўлинди. Секторларда ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот ва бошқа давлат органлари ҳамда жамоатчилик вакиллари мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган аниқ тадбирлар амалга оширмоқда.

Бу масалада ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қўшимча имкониятлар яратишга энг асосий эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда мамлакатимизда 21 эркин иқтисодий зона ташкил этилди. Кичик саноат зоналарининг сони 143 тага етказилди. Бу йил янгидан ташкил этилган корхоналарда 27034 ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Бу эса ҳудудларни жадал ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда юқори технологик ва жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини кўпайтириш, ҳалол ва фаровон турмуш шароитини йўлга қўйиш имконини бермоқда.

Давлатимиз раҳбари ўзининг ҳар бир чиқишларида соҳага масъул бўлган идораларнинг асосий вазифаси жиноятчини топиш ва жазолаш эмас, балки жиноят содир этилишига шароит яратиб берган ҳолатларни аниқлаши, ҳар бир сектор раҳбари ўзига бириктирилган ҳудудларда тадбиркорлик субъектларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини барпо этишга кўмаклашиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлашга имконият яратиш бўйича аниқ ишларни амалга ошириши лозимлигини кўп бора таъкидлаб ўтган.

Ҳаммамизнинг олдимизда турган яна бир муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз.

Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Бундан ташқари, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар юртимизда аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилади.

Зульфия ХАСАНОВА,
Нукус туманлараро иктисодий судининг раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий вазифамиз ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Жамият
21:54 / 29:10:2020