Асосий мақсад – иш ўринларини кўпайтириш
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида иш бошлаган “Супер Колор Экстра” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган автомобиль ойналарининг асосий қисми ташқи бозорга чиқарилади.
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида иш бошлаган “Супер Колор Экстра” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган автомобиль ойналарининг асосий қисми ташқи бозорга чиқарилади. Гап шундаки, бу ерга 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилиб, замонавий ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилди. Талаб ва таклиф асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга киришган корхонада ойига 4 минг дона маҳаллий ҳамда хорижий автомобиллар учун керакли ўлчам ҳамда кўринишда ойналар тайёрланмоқда.

- Корхонамизда 25 нафар ёшлар меҳнат қилмоқда,- дейди МЧЖ раҳбари Элёржон Назиров. - Асосий эътиборни ишлаб чиқариш тармоқлари фаолиятини кенгайтириш, иш ўринлари сонини кўпайтиришга қаратганмиз. Шу мақсадда ҳадемай автомобиллар учун резина-техника ва темир жисмлар учун бўёқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Бу яна ўнлаб янги иш ўринлари яратишга, сифат ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.
