Самарқанд шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи бошланди.

Олимпиаданинг вилоят босқичида академик лицейлар, Президент мактаби ҳамда олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган 2261 нафар 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари иштирок этмоқда. Шу жумладан, ўтган ўқув йилида олимпиаданинг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган 28 нафар ўқувчи вилоят босқичида тўғридан-тўғри қатнашмоқда. 

– Дастлаб, 30 ноябргача биринчи гуруҳ фанлари (математика, физика, кимё, биология, информатика)дан олимпиада бўлиб ўтади, – дейди Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шаҳзод Эшонқулов. – Иккинчи гуруҳ фанлари (она тили, рус, тожик, инглиз, немис, француз тиллари, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, география) бўйича эса 2-4 декабрь кунлари ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказади. Шунингдек, 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни биринчи саралаш босқичи режалаштирилган. Олимпиада адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида синовлар ўтказилаётган аудиториялар, спорт зали ва ҳакамлар учун ажратилган хонада видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Олимпиада жараёнини ота-оналар тўғридан-тўғри кузатиб бориш учун 2 та электрон доска ўрнатилган. Шунингдек, жараённи ижтимоий тармоқлар орқали кузатиш учун ҳам имконият яратилган.

Низомга кўра, асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичда биринчи ўринни эгаллаган ўқувчиларга 2 миллион 250 минг сўм, иккинчи ўрин учун 1 миллион 500 минг сўм, учинчи ўрин учун 1 миллион 125 минг сўмдан мукофот пули берилади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи