Асл мақсад Ғазони бутунлай эгаллашми?
Исроил Трампнинг таклифига биноан урушни давом эттирмоқчи.
Бош вазир Биньямин Нетаньяху ХАМАСнинг гаровга олинганлар озод қилинишини кейинги огоҳлантиришгача қолдирилиши тўғрисидаги эълонидан кейин Исроил қўшинларига Ғазо ичи ва атрофини қуршаб олишни буюрди, деб хабар берди BBC.
ХАМАС бунга жавобан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга содиқ қолишини ва Исроил “ҳар қандай асорат ёки кечикиш учун жавобгар” эканини айтди.
Гуруҳ Исроилни уч ҳафталик сулҳ битимини бузиш, жумладан ҳаётий муҳим гуманитар ёрдамни тўсиб қўйишда айблади.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроилга келишувни бутунлай бекор қилиш ва барча гаровга олинганлар қайтарилмаса, Ғазони “жаҳаннамга айлантириш"ни таклиф қилган.
Исроил Хавфсизлик маҳкамасининг тўрт соат давом этган йиғилишидан сўнг Нетаньяху видео баёнот бериб, "Трампнинг талабини мамнуният билан қабул қилиши"ни билдирди.