Аскарлар ҳарбий амалий кўпкураш бўйича беллашди
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марҳамат туман ўқув спорт техника клубида Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм аскарлари ўртасида ҳарбий амалий кўпкураш бўйича туман очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Ҳарбий қисм аскарларининг мунтазам равишда спорт билан шуғулланиши учун шароит яратиш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган мусобақада иштирокчилар турникка тортилиш, 100 метр масофага ҳамда 3 километрга югуриш шартлари бўйича ғолиблик учун баҳслашди.
[gallery-3450]
Якуний натижаларга кўра, оддий аскар Бобур Тўрақулов мусобақа ғолиби бўлди. Оддий аскарлар Ибратбек Яхшимов ва Илҳом Қутлимуродов иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА