Энг улуғ, энг азиз айём арафасида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари халқимизнинг жипслиги, бирдамлиги, аҳиллигини яна бир карра намойиш этди.

Умумхалқ хайрия ҳашари Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик тўйига муносиб тайёргарлик кўриш, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида халқимизнинг дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, саховат, беғараз ёрдам, ўзгаларга хайрихоҳлик туйғуларини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Умумхалқ хайрия ҳашари ёшларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялашга ундагани, истиқлол берган неъматларни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлишга чорлагани билан ҳам муҳимдир.

photo5391047863838026558.jpg

Ҳамюртларимизнинг фидойилиги, эзгу интилиши самарасида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилди. Шу кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшаси янада чирой очган. Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли турар жойлар, бинолар, таълим масканлари, ҳовлилар атрофи ободонлаштирилди. Кўча ва хиёбонлар, майдонлар ораста кўринишга келтирилди. Гузарлар, зиёратгоҳлар, ариқлар, йўлаклар, болалар майдончалари янада тартибли, озода кўриниш касб этди. Дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ахборот хизмати маълумотларига кўра, икки кунлик умумхалқ хайрия ҳашари давомида 26 минг гектардан зиёд майдонлар ободонлаштирилди ва тозаланди. Эллик минг тоннадан ортиқ чиқиндилар чиқариб ташланди. 25 минг километрга яқин узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди. Қабристон ва зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди. 9 миллионга яқин дарахт оқланиб, уларга шакл берилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 13 мингга яқин техника воситаси жалб этилди.

Шунингдек, ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдами кўрсатишга кўпроқ эътибор қаратилди. Хусусан, 13 мингга яқин кам таъминланган оиланинг 388 минг квадрат метрдан зиёд уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 13 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оила, шундан 5 мингдан зиёд ногирон ва ёлғиз қариянинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак кўрсатилди.

photo5393544369413401792.jpg

Мазкур хайрия тадбирлари орқали 4 миллиард сўмдан зиёд, шундан 140 миллион сўмга яқин маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланди.

Шунингдек, ҳашар куни маҳаллаларда 150 тага яқин савдо, маиший хизмат кўрсатиш, шунингдек, ижтимоий объектлар, яъни 126 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси – савдо дўкони, “Гўзаллик салони“, сартарошхона, дорихона, тўйхона, тиббиёт маркази, “Баркамол авлод“ маркази ва бошқалар, 6 та ишлаб чиқариш цехи, 14 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси, 4 та болалар спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.

Умумхалқ хайрия ҳашарида 13 миллион 800 минг нафардан зиёд фуқаро, шундан 7 миллион 809 минг нафардан ортиқ ёш иштирок этди.

Республикамизнинг барча ҳудудларида август ойи давомида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари давом эттирилади.

Буларнинг барчаси жонажон Ўзбекистонимизни янада обод, файзли, кўркам этиш, ҳамюртларимиз ҳаёти фаровонлигини ошириш, истиқлол байрамини кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда кутиб олиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди