Ливан нодавлат ташкилоти – Ҳамкорлик ва тинчлик ўрнатиш бўйича тадқиқот маркази ҳаммуассиси Доктор Дания Колейлат Хатиб Суриянинг янги ҳукумати олиб бораётган сиёсат ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларига қуйидаги мулоҳазаларни билдирган:

Ўтган йил декабрь ойида Суриянинг аввалги ҳукумати кутилмаган даражада кам талофат билан бошқарувни топширган бўлса-да, сўнгги бир неча кун ичида ушбу мамлакат ҳамон зўравонликка мойиллигини кўрсатди.

Асад режими қолдиқлари бош кўтариб, тўқнашувлар уюштирди, хавфсизлик ходимларига ҳужум қилиш учун бир неча пистирма ташкил қилди. Бегуноҳ аҳоли орасидаги қурбонлар, кузатилаётган таъқиблар бир ҳақиқатга ишора қилмоқда: Сурияда хавфсизлик анчайин заиф, миллий ярашув қарор топиши зарур.

Ҳозир мамлакат бурилиш нуқтасида турибди: ё тартибсизлик давом этади ёки ўтган ҳафтадаги фожиали воқеалардан хулоса чиқарилиб, тинчлик йўли танланади. Минтақавий ҳолат ҳақидаги хабарлар ва онлайн ташвиқот ташқи таъсирнинг кўринмас қўлини эътиборсиз қолдирмаслик кераклигини ҳам таъкидлаётгандек, назаримизда. Исроил ва Эрон янги тузумга нисбатан очиқдан-очиқ душманлик кайфиятида. Яҳудий давлати янги бошқарув остида нотинчлик юзага келтириш учун мазҳабчилик ва озчилик воситасидан фойдаланишни хоҳлайди.

Аслида хорижий кучлар аралашуви олдини олишнинг энг самарали йўли – инклюзив бошқарув тизимини жорий этиш орқали миллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш. Фожиали воқеалар туфайли Дамашқ бугун турли гуруҳлар билан авж олган муаммоларни ҳал қилиш заруратига тўқнашган. Душанба куни Сурия Демократик кучлари Дамашқ билан келишувга эришди. Битимнинг бир шарти сифатида гуруҳ ҳукумат институтларига қўшилади.

Бу Сурия учун яхши янгилик, аммо ҳали фақат бошланиши. Келгуси ўтиш даврида мамлакат ўнлаб йиллар давомида шаклланади. Айни жараёнда Ғарб дунёси ҳам муҳим ўрин тутади. Санкция бекор қилинмаса, Сурия бирлашган, кучли ва фаровон давлатга айлана олмайди. Ғарб давлатлари музокара олиб боришда қатъий қарашга эга. Яъни, барча фракциялар учун инклюзивлик ва адолатни кафолатлайдиган янги тузилма эвазига санкцияни тўлиқ бекор қилиши мумкин. Шу пайтгача муваққат ҳукумат Президент Аҳмад Аш-Шараъ тарафдорлари ва унинг яқин кишиларидан иборат эди. Бу доира қолган сурияликлар ва халқаро ҳамжамиятда ишонч уйғота олмайди. Аш-Шараъ Сурия халқи ва донорлар ҳамжамияти ишончини қозонишга қодир технократик ҳукумат туза оладиган мақбул бош вазир топиши керак.

Бу лавозимга Лондонда яшаган суриялик тадбиркор Айман Асфарий тайинланиши ҳақида гап чиқди. Ўзи айтмаган бўлса-да, номзод таклифни рад қилгани ҳақида хабарлар бор. Айтишларича, унга ҳукуматни шакллантириш ва бошқариш учун зарур ваколат берилмаган. Аш-Шараъ энди ҳукуматни Асад каби бошқариб бўлмаслигини тушуниши керак. У ҳозир фақат буйруқни бажарадиган мулозимларни тайинлай олмайди. Янги ҳукумат қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш ваколатига эга бўлиши лозим. Бугунги Сурияни Асад давридагидек марказлашган ҳолда бошқариб бўлмайди.

Сўнгги фожиали воқеалар мамлакат Конституциявий декларацияни ишлаб чиқишга тайёргарлик кўраётган пайтда юз берди. Бирликни таъминлаш учун маъмурий марказ тизимидан воз кечиш зарур. Яъни, 2011 йилдаги 107-сонли “Маҳаллий бошқарув тўғрисида”ги қонунни қайта кўриб чиқиш муҳим. Шу тариқа маҳаллий давлат ҳокимияти вакилларига қўшимча ваколат ва масъулият юкланади. Бу маҳаллий раҳбарларга қўшимча куч беради. Айни жараёнда маҳаллалар миқёсида яраштиришни амалга ошира оладиган кенгашлар ташкил этиб, бирлашиш мумкин. Зеро, муайян маҳаллий кенгаш ўз ҳудудини қайта қуриш эҳтиёжини тўғри баҳолай олади, ҳар бир жамоа уруш кулидан кўтарилиш учун нима қилиш кераклигини марказий ҳукуматдан кўра яхшироқ билади.

Яна бир масала – ўтиш даврида адолат ўрнатиш зарурати. Амалдаги ҳукумат аввалги тузум қолдиғига нисбатан юмшоқ муносабатда бўлгани учун кўп танқидга учради. Аш-Шараъ Асад режими томонидан таҳқирланган одамлар ундан адолат сўраганда “Сизга бутун Сурия қайтариб берилди”, дея жавоб берган. Ҳукумат шу йўл билан мамлакат саҳифани варақлаб, олдинга силжийди, деб ўйлаши мумкин.

Бинобарин, одамлар адолат ўрнатилмаганини ҳис қилса, мамлакат олға юра олмайди. Кишилар ўзлари кўрган ваҳшийликларни ҳали унутмаган. Халққа хизмат қиладиган одил тизим бўлмаса, ҳар ким ўзи адолатли деб билган воситани ўзи қидиради. Натижада яна ўша даҳшатли қатағон давом этиши мумкин. Чет эллик жангчилар муаммоси ҳам бор. Улар армиянинг бир қисми бўлолмайди. Айниқса, мухолифатнинг энг экстремал фракцияларидан бири сифатида.

Табиийки, йиллар давомида ўз қўмондонлиги остида курашган Аш-Шараъдан бу аскарларни ҳайдаб чиқариш, ўлдириш ёки қамоққа ташланишини билиб туриб ватанига топширишни сўраш ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунга ўхшаш ҳар қандай қарор кўпчиликни қўзғолонга ундайди ва мамлакатда тартибсизлик келтириб чиқаради. Бу гуруҳларни қуролсизлантириш ва жамиятга мослашишга мажбурлаш муқобил ва айни пайт натижаси мавҳум йўл. Ахир, улар умрининг асосий қисмини жангчилар билан ўтказган одамлар-да.

Халқаро ҳамжамият Сурия ҳукумати билан ҳамкорлик қилиши ва кадрлар тайёрлашга сармоя киритиши керак. Жамиятга етказилиши мумкин бўлган зарарни бартараф этишнинг ягона йўли хорижликларни доимий фуқаролик юмуши билан таъминлаш. Масалан, имкониятига қараб фермер ёки қурувчи бўлиб ишлаши мумкин. Бошқа томондан мамлакат армияси фақат “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” аъзоларидан иборат бўлмайди.

Аш-Шараъ Башар Асад армиясидан қочганларни янги ҳарбий тизимга чақириши керак. Бу маҳаллий халқ ва жаҳон ҳамжамиятида ишонч уйғотади. Халқаро ҳамжамият санкцияни бутунлай бекор қилиш эвазига Аш-Шараъдан шуни сўраши эҳтимоли бор. Умуман, ҳокимиятдаги ўринлар бўлишилса, ҳеч ким тизимни ағдаришга уринмаслиги кафолати кучлироқ. Аксинча, бундай ислоҳот давлат бошқарувини кучайтиради.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аш-Шараъ халқаро ҳамжамият ишончини қозона оладими?