"Asal" мувофиклик сертификатига эга
Байрам кунлари Бухоро шаҳрида мехмонхоналар сони яна биттага купайди. Замонавий дизайнда барпо этилган яна бир меҳмонхона
"Asal" деб номланди. Мехмонхона янги йилдан ўз фаолиятини бошлайди.
"Asal" деб номланган ушбу меҳмонхона 10 та хона, 24 та уринга эга. Мехмонхона шаҳарнинг Самарқанд кўчаси 86-уй манзилида жойлашган.
Мазкур меҳмонхона "Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази" ДУК томонидан берилган мувофиклик сертификатига эга.




Зариф Комилов, УзА