Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам ишончни оқлади
Франция мезбонлигида давом этаётган навбатдаги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 71 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/8 финал босқичи доирасида Муҳамед Ал Авади (Миср) билан жанг ўтказди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда чарм қўлқоп устамиз очколар ҳисобида устун келди ва чорак финал чиптасини қўлга киритди.
Боксчимиз чорак финалда франциялик Макан Траоре ва даниялик Николай Тертерян беллашувида зафар қучган спортчи билан 3 август куни баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА