Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари - эл хизматида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Энг улуғ ва энг азиз байрам — мустақиллигимизнинг 32 йиллиги шодиёналари юртимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда.
Байрамлар арафасида аҳолига янада кўтаринки кайфият улашиш ва қулайлик яратиш одат тусини олган. Худди шундай, улуғ сана муносабати билан Наманган вилояти шаҳар ва туман марказларида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ҳам халқимиз дастурхонининг тўкин-сочин бўлишига хизмат қилмоқда.
Давлатобод туманидаги деҳқон бозорида йўлга қўйилган ярмаркага Мингбулоқ, Чуст, Тўрақўрғон, Косонсой, ва Поп туманлари фермер хўжаликлари ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини пешма-пеш етказиб бермоқда. Сархил мева-сабзавотлар, полиз, гўшт, тухум, ичимлик ёғи сингари 20 турдан ортиқ маҳсулотлар арзон нархда аҳолига таклиф этиляпти.
[gallery-13349]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА