Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, вилоятнинг йирик туман ва шаҳар марказларида, деҳқон (озиқ-овқат) бозорларида жорий йилнинг 20 декабридан 2021 йил 10 январига қадар асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладанган савдо ярмаркалари ташкил этилди. Ушбу бозорларда ташкил этилган савдо ярмаркаларига "даладан дастурхонга" тамойили асосида 26 турдаги маҳсулотларни воситачиларсиз тўғридан-тўғри етказиб бериш мақсдадида 335 та фермер-деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар жалб этилди.  

Жумладан, савдо ярмаркаларида мол гўшти 47-50 минг сўм, қўй гўшти 55 минг сўм, 1 литр кунгабоқар ёғи 14 минг сўм, товуқ гўшти 18 минг сўмдан ва бошқа маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда аҳоли истеъмолига етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, ташкил этилган савдо ярмаркалари ва савдо нуқталарида нархларни сунъий ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда аҳолини арзон ва сифатли ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлашга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилишини назорат қилиб бориш, шунингдек амалиётдаги жорий камчиликларни зудлик билан жойида бартараф этилишини таъминлаш мақсадида, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари бириктирилган.  

– Ярмаркаларда, савдо ва умумий овқатланиш масканларида ёнғин хавфсизлиги, карантин, санитария ва ветеринария қоидаларига қатъий риоя этилиши алоҳида назоратга олинди, – дейди вилоят “Тошвилбозорсавдо” акциядорлик жамиятлари уюшмаси раиси Абдулхаев Абдуманноп. – Бундан ташқари, нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг қабул қилинган қарорлари билан ҳудудлар кесимида аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирага жамғарилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, бозорларда 1 минг 925 тонна картошка, 742 тонна пиёз, 468 тонна сабзи ва 975 тонна гуруч маҳсулотлари деҳқон хўжаликларидан воситачиларсиз, тўғридан-тўғри шартномалар асосида 2020-2021 йиллар қиш-баҳор мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида захирага жамғарилди.

Ҳозирги пайтда давлат хусусий шерикчилик тамойили асосида, шунингдек иқтисодий-ижтимоий инвестицион мажбуриятларини аниқ белгилаган ҳолда вилоят марказлари, йирик шаҳарларга туташ ҳудудлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, экспорт-логистикаси, улгуржи тақсимлаш ва савдосини ташкил этишга мўлжалланган яхлит комплексдан иборат мажмуаларни барпо этиш таклифи кўриб чиқилмоқда.

Мазкур комплексларда ихтисослаштирилган омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш белгиланган. Озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий, юқори технологияли, энергия тежамкор ускуналарни фаол жорий этиш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ҳамда уларга бўлган нархларни барқарорлаштириш имкони ортади.  

  А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари аҳоли хизматида