Архив соҳасида коррупцияга ўрин йўқ
Пойтахтимизда “Ўзархив” агентлиги томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда архив соҳасидаги коррупция хавфи мавжуд бўлган йўналишлар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилинди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Тадбирда шу ҳақда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, агентликда коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ҳужжатлар, Адлия вазирлигининг давлат хизматларини кўрсатувчи ҳамда нотариал идораларида хизматлар кўрсатиш аҳволини “Сирли мижоз” тамойили асосида мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом ҳақида тўхталиб ўтилди.

Семинар-тренинг давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилувчи турли видеороликлар намойиш этилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА