Архив ҳужжатлари рақамлаштирилди
Бухородаги кадастр филиалларида архив ҳужжатлари рақамлаштирилди. Бу ҳақида Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Бухоро вилоятида жами 520 минг 424 та юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган якка тартибдаги турар-жой объектлари, кўп қаватли уйлардаги квартиралар ва нотурар-жой объектлари мавжуд. Ўтган 2022 йил якунига қадар 518 минг 539 та объектнинг ҳужжатлари кадастрнинг ягона электрон архиви базасига киритилди. Ҳужжатларнинг электрон кўринишга ўтиши таъминланди.

Маълумот учун, энг кўп ҳужжат Бухоро шаҳри филиали архивариуси томонидан киритилган. Шаҳарда электронлаштирилган ҳужжатлар сони 87 минг 668 тани ташкил этади.
Архив ҳужжатларини рақамлаштириш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Бухоро тумани 44 214 та, Бухоро шаҳар 87 668 та, Вобкент тумани 36 826 та, Ғиждувон тумани 74 143 та, Жондор тумани 46 149 та, Когон тумани 24 847 та, Когон шаҳар 17 804 та, Қоракўл тумани 32 623 та, Қоровулбозор тумани 6 216 та, Олот тумани 29 714 та, Пешку тумани 32 483 та, Ромитан тумани 38 007 та, Шофиркон тумани 47 845 тани ташкил этади.
Зариф Комилов,
ЎзА