АОКАда ўтказилган брифингда Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Гулноза Шарофова миллий археология маркази олимларининг тадқиқотлари, янги тарихий топилмалар юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йил Миллий археология маркази профессори Фарҳод Мақсудов ва Вашингтон университети профессори Майкл Фрачетти раҳбарлигидаги Ўзбек-Aмерика қўшма экспедицияси Жиззах вилояти Бахмал тумани тоғли ҳудудида жойлашган Туғунбулоқ археологик ёдгорлигида изланишларни давом эттирди. 

Бу ерда ўзбек ва америкалик археологлар биринчилардан бўлиб Марказий Осиёда учувчисиз учиш ускунаси, яъни дронга ўрнатилган юқори тиниқликка эга Лидар сканери билан юртимизнинг кенг тоғли ҳудудларини сканерлаш илмий усулини қўллаган. 

Натижада илк ва ўрта асрларга тегишли ҳамда денгиз сатҳидан 2000 метр юксакликда жойлашган Туғунбулоқ шаҳарчасининг режаси ва тарихий топографияси аниқланган. Лидар илмий усулининг натижаларини синаш учун археологик қазишмалар олиб борилган ва ушбу усулнинг юқори аниқликка эга экани исботланган. 

Тункат (Оҳангарон водийси) қадимий ёдгорлигида қазишмалар жараёнида шарқдан жанубга ноёб марказий девор аниқланди. Унинг икки ёнида тўртбурчак ўлчамдаги хоналар борлиги маълум бўлди. Марказий деворнинг шимолида иккита хона аниқланди. 

Эътиборлиси, хоналарнинг ўлчамлари кичик бўлиб, тахминларга кўра ҳунармандчилик устахоналари бўлган, дейиш мумкин. Нисбатан каттароқ бўлган хонанинг пастки қисмига қора тошлар ётқизилган бўлиб, тошлар бир-бирига мос ва теккис терилгани диққатга сазовор. 

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётган Aхсикент археология парки ва унинг таркибида қурилиши режалаштирилган тўққизта Очиқ осмон остидаги музейлар ҳудудида Миллий археология марказининг бир гуруҳ илмий ходимлари томонидан археологик қазишма ва кузатув-назорат ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. 

Жумладан, Aхсикент ёдгорлиги 8-қазишма объекти ҳудудининг шарқий қисми кенгайтирилиб, у ерда жойлашган ер ости сув йўлининг назорат нуқтаси ва ҳовузи ўрни очиб ўрганилди. 

Шунингдек, ёдгорликнинг музейлаштирилиши мўлжалланган XI объекти ҳудудида аввалги йилларда олиб борилган археологик қазишмалар давомида хўжалик хоналари билан биргаликда деворий сурат қолдиқлари аниқланган эди. 

Ушбу нозик топилмаларга зарар етказмасдан, уларни эҳтиёткорлик билан олиш мақсадида Самарқанд археология институти мутахассислари билан биргаликда иш олиб борилмоқда. Жорий йилда ҳам мазкур ишлар давом эттирилиб, бир нечта деворий сурат намуналарини тупроқ остидан олиш ва қайта тиклашга муваффақ бўлинди. Ҳозирда улар устида таҳлиллар давом этмоқда. 

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Археологлар Туғунбулоқ шаҳарчасининг тарихий топографиясини аниқлади 