Тез орада янги мавсум старт олади. Клублар пандемия сабаб узоқ давом этган чемпионатни якунлашди ва қисқа дам олишдан сўнг яна майдонга қайтишди. Айни пайтда Суперлиганинг деярли барча жамоалари ўқув-машғулот йиғинларини бошлаб юборишган. Турган гапки, футболчиларнинг у жамоадан бунисига «кўчиб» юриш компанияси бошланган.

Бугундан жамоаларнинг йиғинлари қачон ва қаерда бошланганию таркибдаги «келди-кетди»лар, ўртоқлик учрашувлари ҳақида маълумот бериб боришни лозим топдик. Шуни таъкидлаш жоизки, «келди-кетди»ларнинг аксарияти расмий мақомга эга эмас. Сабаби, мураббийлар ўзлари билган, синовдан ўтган футболчилар билан дарҳол келишувга эришишни лозим топса, аксарият футболчиларнинг синови бир неча кунга, ҳатто ҳафталаргача давом этади. Ҳатто бир кунга «келиб-кетувчилар» ҳам йўқ эмас. Қуйида номи эълон қилинган футболчилар синовда иштирок этаётганлар, улар билан шартнома тузиш-тузмаслик масалалари эса бошқа масала...

«ПАХТАКОР»

Жамоа янги мавсумга 14 январь куни Тошкентда тайёргарликка киришди. 21 январдан 5 февралга қадар йиғинни БААнинг Дубай шаҳрида давом эттиришни режалаштирмоқда. Йиғин доирасида «Зенит» (Санкт Петербург, 24 январь), «Спартак» (Москва, 30 январь), «Рига» (Латвия, 3 февраль) клублари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш белгиланган.

Келди: Жамоага голландиялик Питер Хюистра бош мураббий бўлганлигини хабар қилдик. Питер Хюистрага австралиялик Мирко Еличич ёрдам берадиган бўлди. Клуб тарбияланувчилари, аммо 2020 йилни ижара асосида бошқа клубларда ўтказган Ҳумоюнмирзо Иминов (Беларус, «Энергетик БГУ»), Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев («Навбаҳор»), Иброҳим Ҳалил Йўлдошев («Бунёдкор») яна ўз клубларига қайтишди.

Кетди: Бош мураббий Шота Арвеладзе жамоани тарк этди. Тажрибали ўйинчи Достон Ҳамдамов БААнинг «Ал-Насср» клуби билан келишувга эришди. Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг «Ал-Насср» клуби билан музокаралар олиб бораётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди, лекин ҳали «иш пишганича» йўқ. Жавоҳир Сиддиқов «Локомотив»га бориб қўшилди. Шу жамоада, шунингдек, Садриддин Абдуллаев ҳам кўрикдан ўтяпти. Жамоани дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков ҳам тарк этган. Баҳодир Абдувалиев, Ҳумоюн Шербўтаев («Бунёдкор»), Алишер Салимов («Сурхон»), Игор Сергеев ўз омадларини бошқа жамоаларда синаб кўрмоқчи.

«БУНЁДКОР»

Бу йилдан бошлаб терма жамоалар бош мураббийлари термадан бошқа клубларда иш олиб бориши таъқиқлангани боис, «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам айни пайтда шогирдлари билан бирга эмас. Гарчи бу масала ҳали ҳал этилмаган бўлсада, футболчилар Марат Мифтахутдинов мураббийлигида 5 январданоқ машғулотларга киришган.

Жамоа айни пайтга қадар иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишга ҳам улгурди. 11 январда Биринчи лига вакили «Рубин»ни 3:1, 13 январда эса АГМкнинг ўринбосарлар гуруҳини 3:2 ҳисобларда мағлубиятга учратди. Эртага Про-лиганинг «Оқтепа» жамоаси билан куч синашишни режалаштирган.

Келди: 2020 йилги мавсумни Жанубий Корея ва Хитой чемпионатларида ўтказган Ислом Тўхтахўжаев ва Олег Зотеев, «Навбаҳор»да ижарада бўлган Жавлон Иброҳимов ортга қайтди. Шунингдек, машғулотларда нигериялик Ибраҳим Томива, Суннатилла Абдуллажонов («Қизилқум»), Равшан Ягудин («Оқтепа»), Одилжон Абдураҳмонов («Олой», Қирғизистон), Баҳодир Абдувалиев, Ҳумоюн Шербўтаев («Пахтакор»), Муҳаммадали Ғиёсов («Бухоро»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Динамо»), Баҳодир Даминов («Яшнобод»), Шамсиддин Саъдуллаев («Шўртан») каби футболчилар иштирок этишмоқда.

Кетди: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқуловлар «Локомотив» билан келишувга эришган. Дилшод Аҳмадалиев АГМКда, Жавоҳир Қиличев ва Жаҳонгир Умурзоқов «Андижон»да ўз омадларини синаб кўришяпти. Туркманистонлик Селим Нурмурадов ва тожикистонлик Давронжон Эргашевлар ўз юртларига қайтишган, Анвар Ғофуров эса футболчилик фаолиятини тугатганлиги қайд этилмоқда.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арвеладзе ортидан Абрамов ҳам Суперлигани тарк этадими?