Табиатнинг бетакрор мўъжизаси – гулдан роҳат, ҳузур олмайдиган киши бўлмаса керак. Баҳор кўрки ҳам айнан чечак очилиши билан боғлиқ. Лаванда эса ёзда ҳам гуллайдиган ўсимлик.

Ҳозир лаванда мислсиз чирой очган пайт. Июнь ойи охири, июль бошида бу гул ажойиб ифор таратиб, борлиқни ҳайратга солади.

Бениҳоя хушбўй ҳиди билан ажралиб турадиган лаванда фойдали хусусиятга бой. Табиий равишда Ўрта ер денгизи соҳили, Канар ороллари, Европа жануби, Ҳиндистон, Aрабистон ва Aфрика шимоли-шарқида ўсади. Россияда, Кавказнинг Қора денгиз қирғоғида ҳам лаванда боғлари бор. Лаванданинг ўнлаб тури ва нави иқлими ҳар хил ҳудудларга ҳам мослаштирилган.

Ҳозир кўп давлатларда нафақат боғни безатиш ёки саноат учун хом ашё, балки доривор ўсимлик сифатида ҳам очиқ ҳавода лаванда етиштирилмоқда. Лаванданинг эфир мойи турли касалликларни даволашда ишлатилади, чойи бош оғриғига даволиги қадимдан маълум. Aфсоналарга кўра, қадимги римликлар хуш бўйи ва тозалиги учун ҳаммомга лаванда қўйишган.

Ушбу ўсимликни табиий хушбўй сувенир деса ҳам бўлади. Ётоқхонадаги лаванда уйқусизликнинг олдини олади, кишини тинчлантиради, ором олиб ухлаш учун шароит яратади.

Оч кўк ёки бинафша ранг, майда гулчамбар шаклидаги, битта узун, шохланмаган апикал бошоққа тўпланган лаванда гули жуда ёқимли ҳид чиқаради. Хуш ва нозик бўйи туфайли парфюмерлар “нозик лаванда” номини берган бу гул қимматбаҳо доривор ўсимлик сифатида ароматерапия марвариди ҳисобланади. Aнъанавий равишда парфюмерлар томонидан қўлланадиган “Лавандула ангустифолиа” аста-секин сунъий эссенция билан алмаштирилган. Тоғларда ҳамон ҳақиқий лаванда майдонларини топиш мумкин.

Шифокорлар лаванда антиоксидант, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, антиспазмодик, шифобахш, тинчлантирувчи, шунингдек инсектицид таъсирга эгалигини, асаб тизими касалликлари – уйқусизлик, стресс, бош оғриғи, овқат ҳазм қилиш муаммоси – ошқозон яраси билан боғлиқ, нафас олиш, шамоллаш, астма, юрак-қон томир касалликлари, ангинани даволашда ёрдам беришни тасдиқлашади. Шунингдек, гулининг эфир мойи терини ёшартирувчи, куйган терини қайта тикловчи хусусиятга эга.

Маълумки, терининг қариши оксидловчи стресс билан ҳам боғлиқ. Таркибидаги антиоксидант туфайли лаванда дермисни эркин радикалдан ҳимоя қилади ва қаришни секинлаштиради.

Лаванда эфир мойининг тарихи кимёгар-парфюмер Рене-Морис Гаттефоссе номи билан боғлиқ. У 1910 йил Лиондаги лабораториясида ишлаётганда қаттиқ куйган, шифо топиши қийин кечган ва охирги чора сифатида лаванда эфир мойини синаб кўришга қарор қилган. Натижада кучли инфекцияланган яралар йўқолиб, куйган тери тузалган. Шундан сўнг Гаттефоссе эфир мойи билан даволаш амалиётини бошлаб, фанга ароматерапия тушунчасини киритган. Псориаз ва экземани даволаш учун ҳам лаванда ёғидан муваффақиятли фойдаланган.

“Лаванда” сўзи лотинча “Lavare” – ювиш маъносини англатади. Ўрта асрларда бу ўсимлик юқумли касалликларга қарши курашда, жумладан Европани вайрон қилган вабо эпидемияси пайти қўл келган. Уйғониш даврида олимлар Лаванданинг шифобахш хусусиятини расман тан олган.

Олимлар тадқиқотига кўра, мазкур ўсимлик ақл бовар қилмайдиган ресурсларга эга. Ароматерапия маликаси минг йиллар олдин ҳам, бугунги кунда ҳам қўлланган энг машҳур ва тан олинган доривор ўтлар қаторига киради. Ушбу ўсимликдан тиббиёт, косметика, ароматерапия, пазандалик ва бошқа кўплаб соҳалар, шунингдек уй парваришишида кенг фойдаланиш мумкин.

Асосан Франция, Испания, Италия ва Хитойда кўп етиштириладиган бу бетакрор гиёҳнинг гуллаган даври инсонга эстетик завқ беради. Шу сабабли ҳар йили гуллаш мавсумида лаванда плантациялари сайёҳларга тўлиб-тошади.

Хитойнинг Или-Қозоқ автоном вилояти далаларидаги лаванда плантациясига саёҳатимиз давомида бу гул ҳақида жуда кўп маълумотларни билиб олдик.

Лаванда бизнесини саноатлаштириш билан шуғулланадиган профессионал корхона – “Xinjiang Natural Fragrance Agricultural Science and Technology Co, Ltd” Хитойнинг 100 энг яхши миллий маданий мероси, туризм корхонаси рўйхатига кирган. Мамлакатнинг машҳур брендига айланган бу масканда олти серияли, 300 дан зиёд индивидуал маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Қайд этиш керак, Шинжоннинг энг яхши ўнта ўзига хос манзарали жойларидан бири “Лаванда малика боғи музейи” ҳисобланади.

“Natural Fragrance” компанияси фаолиятининг асосий йўналиши – лаванда эфир мойи, гул суви, кўчат, янги узилган гул, гранула, қуритилган гулдаста ва бошқа хом ашёни ишлаб чиқариш ва сотиш. Шунингдек, лаванда плантациясидаги кўркам масканлар бўйлаб туризм кенг ривожланган. Бу ерга келган сайёҳлар бетакрор гўзалликдан баҳраманд бўлиши билан бирга маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишади, гул харид қилади, табиат қўйнида дам олади.

Компания вакили сўзларига кўра, майдонга 2008 йил кўчат экила бошлаган ва орадан йиллар ўтиб, боғ кенгайтирилган. Шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш заводи, лаборатория, меҳмонхона ва сайёҳлар учун ҳам барча қулайлик яратилган. Ҳар йили миллионлаб, айни лаванда гуллаган давр -  июнь, июль, август ойларида эса кунига ўртача 15 минг сайёҳ ушбу гўзалликдан баҳраманд бўлади.

Лаванда икки ой гуллаб туради. Давомийликни таъминлаш учун кўчат 15-20 кун оралаб гуллайдиган тарзда экилади. Шу тариқа сайёҳлар учун узун мавсум ҳосил қилинади.

Кўриниб турибдики, шифобахш, фойдали хусусиятларга эга лаванда етиштириш орқали туризмни ривожлантириш, мўмай даромад олиш мумкин. Шинжон мухторияти ва Ўзбекистоннинг иқлими бир-бирига жуда яқин. Демак, лаванда боғларини ташкил этиш орқали юртимизда ҳам фармацевтика, парфюмерия, озиқ овқат маҳсулотлари учун зарур қўшимчалар ишлаб чиқариш, манзарали плантацияларда эса туризмни йўлга қўйиш мумкин.

Мамлакатимизда бу борада аллақачон иш бошлаб юборилган. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорида ҳудудларда доривор ўсимликларни  етиштириш  ва  қайта  ишлашга  доир  илмий тадқиқотларнинг ягона базасини  яратиш, хорижий  давлатлар илғор илмий ишланмаларини ўрганиб бориш, етакчи илмий муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда замонавий технология ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш вазифаси белгиланган.

Қувонарлиси, ҳозир Фарғона ва Наманган вилоятларида лаванда ўстирилмоқда. Учкўприк туманидаги “Меҳригиё” оилавий корхонасига қарашли 24 гектар плантацияда лаванда, розмарин, ноёб турдаги атиргуллар, банан, киви, кофе дарахтлари ўстириляпти. Плантация ва иссиқхоналарда 100 фоиз табиий маҳсулот етиштирилади. Тиббий мақсадда турли препаратлар, чой ва парфюмерия воситалари тайёрланмоқда.

Бир сўз билан айтганда, лаванда – кони фойда. Суви, гули ва мойи маҳаллий бозорга, экспортга йўналтирилади. Килоси жаҳон бозорида 8-9 минг долларга баҳоланади. Бир гектардан 70-80 килограмм мой олиш мумкин. Энг асосийси, кўп сув, ҳаддан зиёд парвариш талаб қилмайди. Шундан келиб чиқиб, юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам лаванда етиштиришни йўлга қўйиш вақти келган.

Гўзал Сатторова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ароматерапия маликаси – лаванда ҳақида нима биласиз?