Арманистон ташқи ишлар вазири истеъфо берди
Арманистон ташқи ишлар вазири лавозимини вақтинчалик эгаллаб турган Ара Айвазян истеъфо беришини маълум қилди, деб хабар тарқатди вазирликнинг матбуот котиби Анна Нагдалян.
"Айвазян истеъфога чиқишга қарор қилгани ҳақида ёзган аризасини топширди", - деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Хабарда истеъфо сабаби келтирилмаган.