Арманистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш ниятида, дея маълум қилди республика ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
— Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосий тамойили, яъни ҳудудий яхлитлик, куч ишлатмаслик ва чегаралар дахлсизлигини қўллаб-қувватлаган ҳолда, Арманистон Республикаси ШҲТга аъзо бўлиш истагини билдирди, — дейилган хабарномада.
Айни пайт ушбу Кавказ мамлакати ташкилотда мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эга.
ШҲТга 2001 йил Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан асос солинган. Кейинчалик тузилмага Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Беларусь қўшилди. Афғонистон ва Мўғулистон — кузатувчи. Арманистондан ташқари Озарбайжон, Баҳрайн, Миср, Камбожа, Қатар, Қувайт, Мальдив ороллари, Мьянма, Непал, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар ҳисобланади.
С.Раҳимов, ЎзА