Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази томонидан 2019 йилда ўрганилган ва янги очилган археологик ёдгорликлар, уларда олиб борилаётган тадқиқотлар натижаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган анжуманда археологик қазув ишларида эришилган муҳим натижалар ҳақида гапирилди. Жумладан, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида олиб борилган экспедиция натижалари, Сурхон воҳасидаги юқори палеолит даврига оид биринчи ёдгорлик ҳисобланган Қораунгурдара ғори ҳақида маълумот берилди.

Ахсикент шаҳрида олиб борилган қазув ишлари давомида топилган объектларда биринчи замонавий типдаги “очиқ осмон остидаги музей” очилган. Жорий йилги қазув мавсумида Ахсикент ёдгорлигида олиб борилган қазув ишлари янада кенгайтирилиб, 6 та объект “очиқ осмон остидаги музей“ учун тайёрланди.

Археолог олимлар томонидан Пойкенд ёдгорлигида милоддан олдинги III-II асрларга оид қадимий мудофаа девори қолдиқлари, мазкур ёдгорлик ибодатхонаси ҳудудида маъбудларга тортиқ сифатида келтирилган қимматбаҳо қурол ва қурол-яроғлар тўплами, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган Қуюн ёдгорлигида бундан 3300 йил аввал тоғ-адир қисмларига ёйилган манзилгоҳ аниқланган. Шунингдек, Хоразм вилоятида Хумбуз ёдгорлигида олиб борилган қазув ишлари натижасида бундан 2800 йил аввал фаолият кўрсатган энг қадимий ибодатхона қолдиқлари очилди. Самарқанд ҳукмдорлари қароргоҳи сифатида Кофирқалъа ёдгорлигида саройнинг илк ўрта асрлардаги тўлиқ тарихи хусусидаги маълумот ҳам кўпчиликни қизиқтирди.

Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази (1970 йилда ташкил топган Я.Fуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти қонуний меросхўри)нинг ташкил этилиши, фаолияти, вазифалари, келгусидаги режалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Марказ Ўзбекистоннинг тош давридан ривожланган ўрта асрлар даврига қадар бўлган моддий ва маънавий маданиятини ўрганиш, тадқиқ этилаётган даврлар маданиятининг хронологияси ва даврлаштириш масалаларини ишлаш, цивилизациялар, илк шаҳарлар ва давлатчиликнинг шаклланиши, қадимий жамиятлардаги дунёқарашлар, динларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, ҳунармандчилик, металлсозлик ва тоғ-кон ишларини ўрганиш, археологик ёдгорликларни аниқлаш, харитага тушириш ва олинган маълумотларни илмий муомалага киритиш каби илмий вазифаларни бажаради.

Ҳозир марказ қошидаги кичик нашриётда Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи битта журнал (“Ўзбекистон археологияси“), тўпламлар (“Ўзбекистон моддий маданияти тарихи”, “Турон тарихи ва археологияси”) ва бошқа илмий нашрлар чоп этиб келинмоқда. Марказда тош ва илк металл даври археологияси, қадимги ва ўрта асрлар даври археологияси, фанлараро археологик тадқиқотлар бўлимлари, ипак йўли археологияси, реставрация ва консервация, биоархеология лабораториялари фаолият кўрсатади.

Марказда тадқиқ этилган илмий ишлар натижалари оммага намойиш этилиши билан бирга, шу йўналишда изланиш олиб бормоқчи бўлган олимлар, тадқиқотчилар, ёш изланувчиларга ҳам ўрганиш учун тақдим этилади. Нафақат археология соҳасида, балки, зооархеология, биоархеология каби йўналишларда ҳам фаолият юрита оладиган мутахассисларга эҳтиёж сезилмоқда.

Археологик қазишмаларни олиб бориш, уни асраш, оммага намойиш қилиш, ҳимоялаш ишларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос департаменти билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Матбуот анжуманида тармоқдаги камчиликлар ҳам тилга олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Археологик топилмалар мозийдан сўзлайди