Аргентина ҳам карантин муддатини яна узайтирди
Аргентина ҳукумати коронавирусга чалиниш суратининг ошиши туфайли мамлакатда жорий этилган карантин муддатини яна бир ойга, 31 майгача узайтиришга қарор қилди.
“REGNUM” хабарида айтилишича, бу ҳақда мамлакат президенти Альберто Фернандес ўзининг телемурожаатида маълум қилган. Фернандеснинг таъкидлашича, вирусга чалиниш ҳолатларини, ҳеч бўлмаса, карантин чоралари билан камайтришга уриниш лозим бўлиб турибди. “Буэнос-Айрес туманларидаги вазият мураккаблигича қолмоқда. Биз касалликка чалинишнинг барқарор пасайишини кутишимиз керак”, деди у.