Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов хотирасига бағишланган адабий кеча ўтказилди.

Ёзувчи-шоирлар, профессор ўқитувчилар ва адабиётшунослар иштирокидаги тадбирда шоир ижоди, унинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз бориб, шоирнинг ҳаёти ва ижодидан ёрқин наъмуналар келтирилди. Айниқса, адабий кечада шоирнинг шогирдлари, яқин қариндошлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

– Шоир шундай яшадики, унинг ижоди ўзбек шеъриятига қадам ташлаётган ҳар бир ижодкорга шеър қандай ёзилишини кўрсатиб берди, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. – Устоз шоир шогирдларга нисбатан талабчан эди. Уларни тергаб турарди, мудом яхши ёзишга ундарди. Мансаб ортидан қувмасди, мукофот учун ёзмасди. Шунинг учун ҳам ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга бўлди, асл мукофот ва таҳсинлар халқимиз томонидан берилмоқда. Шоир ижоди ҳали кўп йиллар элимиз маънавиятини бойитишга ҳисса қўшишига ишонамиз.

Хиёбон бугун ўзгача файзли қиёфага кирган. Турфа рангда товланувчи дарахтларнинг рангин япроқлари, олтин кузнинг гўзал таровати бағрида мағрур турган Абдулла Ориповнинг ҳайкали пойи гулларга тўлган. Ҳайкал атрофида шоир китоблари териб қўйилган жавонлар ўрнатилган. Атрофида ҳаваскор рассомлар шоир суратини оқ қоғозда акс эттирмоқда. Институтнинг ижодкор талабалари томонидан ўқилган шеърлар адабий кечага янада файз улашди.

– Бизнинг бой, мақтанишга арзигулик адабиётимиз бор, – дейди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти проректори Рўзимурод Чориев. – Яқинда институтимизга хориждан педагоглар келди. Меҳмонларни Адиблар хиёбонига олиб келдик. Мажмуа уларда катта таассурот қолдирди. Мукаммал маънавий дам олиш маскани бўлибди, дея эътироф этди. Институтимизда ёзувчи-шоирлар, журналист ва адабиётшунослар иштирокида кўплаб тадбирлар ўтказамиз. Бу гал ана шундай ардоқли шоир хотира кечасини айнан шу масканда ўтказишга қарор қилдик.

Тадбир иштирокчиларига “Сўз чамани” туркумида чоп этилган Абдулла Ориповнинг шеърий китоби тақдим этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ардоқли шоир ёди