Фарғона вилояти Қува туманида “Кўчачлик”, “Қирим сасна”, “Гел зелёний ва галибой” арча, “Туя” арча, “Элдор” игна баргли арчаларни парваришлаш” мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди.

“Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий -амалий маркази” негизида ташкил этилган марказ ўқув биносида ташкил этилган ўқув семинарида Бувайда, Олтиариқ, Қўштепа, Боғдод, Риштон туманлари, «Новкент» маҳалла фуқаролар йиғинидан келган 64 нафардан ортиқ томорқа ер эгаси ва маҳалла вакиллари иштирок этди.

Қисқа муддатли ўқув курсида томорқадан 3-4 марта ҳосил олиш, мевали ва манзарали кўчат етиштириш борасида маслаҳат ва тавсиялар берилди. Ўқув дарси бевосита амалиётга боғланиб, А.Иминов хонадонидаги мевали ва манзарали кўчатларнинг ҳолати ўрганилди. Жумладан, манзарали гуллар, қолаверса, арча кўчатларини экиш ойи ва ўз вақтида агротехник тадбирларни амалга оширишнинг афзалликлари юзасидан кўрсатма ва маълумотлар берилди.

Қайд этиш керакки, аҳолиси кўп ҳудудларни кўкаламзорлаштириш мақсадида игна баргли дарахтлардан кенг кўламда фойдаланилади. Игна баргли дарахтлар ўзининг иссиқ-совуқ, қурғоқчиликка чидамлилиги билан бошқа манзарали дарахт ва буталардан фарқ қилади. Игна баргли дарахтларнинг яхши ўсиши, кўркам бўлиши учун уларни ўз вқтида ўғитлаш, суғориш, зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Маҳорат дарсида томорқа ер эгаларига мевали ва манзарали дарахтлар бўйича ўқув қўлланмалар тарқатилди, мевали ва манзарали гулларни етиштириш, яхши даромад олиш юзасидан тавсиялар берилди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Х.Усмонов, Фарғона давлат унверситети профессори А.Тешабоев ва уста деҳқон У.Рустамов жавоб берди.

Бундай тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудида бўлиб ўтмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арчалар қандай парваришланади?