Бугунги техника ривожланган вақтда, кичик, ихчам ва чоғроқ автомобиллар ёки пиёдалар ўтиш кўприкларини тиклаш у қадар кўп вақт талаб қилмайди.

“Сардоба” сув омборидаги ўпирилиш натижасида юзага келган сув тошқини Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманларидаги 10 та аҳоли пунктидаги турар-жойлар, ички ва ташқи йўллар ҳамда тошқин қаршисида учраган барча мавжуд кўприклар бузилган эди.

Бугунги техника ривожланган вақтда, кичик, ихчам ва чоғроқ автомобиллар ёки пиёдалар ўтиш кўприкларини тиклаш у қадар кўп вақт талаб қилмайди. Аммо йирик ва узун кўприкларни қайта тиклаш анчагина вақт талаб этади.

КУПРИК-3.jpg

Тошқин оқибатида Мирзаобод туманидаги Навбаҳор ва Баҳористон маҳаллаларини боғлаб турувчи 50 метрлик кўприк ҳам вайрон бўлган эди. Баҳористон аҳолиси Навбаҳор маҳалласига, навбаҳлорликлар баҳористонлик оғайнилариникига, шундоққина биқинларидаги жойга ўтишлари учун тошқиндан сўнг, оз эмас-кўп эмас 150 километрлик йўл босишларига тўғри келиб анча қийналишаётган эди.

Тикланиш, тозалаш ишларида фаол иштирок этаётган Ўзбекистон Қуролли Кучлари томонидан қисқа фурсатда янги понтон кўприги қуриб битказди ва фойдаланишга топширди.

Ҳар икки маҳалла аҳолиси “Ҳарбийларимиз, барака топишсин!” дея дуо қилмоқда.

КУПРИК-4.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийларимиз барака топсин