Ҳарбийлар “океан”да мусобақалашди
Мусобақада Наманган ва Ғурумсарой гарнизонлари, вилоятдаги ҳарбий қисм ва ҳарбий муассасаларнинг 10 та жамоаси сафида 50 нафар ҳарбий хизматчи 100 метр масофага сузишда ўзаро беллашди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Наманган шаҳридаги “Океан” сув спорти саройида ҳарбий хизматчилар ўртасида сузиш бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада Наманган ва Ғурумсарой гарнизонлари, вилоятдаги ҳарбий қисм ва ҳарбий муассасаларнинг 10 та жамоаси сафида 50 нафар ҳарбий хизматчи 100 метр масофага сузишда ўзаро беллашди.
Шахсий ҳамда жамоавий ҳисобда муросасиз кечган мусобақа ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мусобақага аскар ва зобитларнинг ҳарбий оркестр ижросидаги жўшқин мусиқа садолари остидаги кўргазмали чиқишлари янада кўтаринкилик бағишлади.