Ҳарбийлар ҳам сирдарёликларга ёрдам беради
Шарқий ҳарбий округи қўшинлари саховат карвони сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида йўлга отланди.
Шарқий ҳарбий округи қўшинлари саховат карвони сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида йўлга отланди.
Ҳамжиҳатлик эл бошига иш тушганда билинади, синовдан ўтади. Шу маънода айтиш мумкинки, Сардоба сув омборида юз берган сув тошқини ҳам халқимизнинг қанчалар матонатли эканлигининг яна бир имтиҳони бўлди. Президентимизнинг офат рўй берган манзилга зудлик билан етиб келиб, тошқинни тўхтатиш ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш, аҳолини хавфдан холи жойларга эвакуация қилишга шахсан ўзлари бош бўлганликлари эса барчага катта куч бағишлади.
Айни кунларда офатни бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига ёрдам кўрсатишга барча ўз ҳиссасини қўшмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларидан инсонпарварлик ёрдамлари жўнатилиб, сирдарёликлар моддий-маънавий қўллаб-қувватланяпти.
Бугун, эрта тонгданоқ Шарқий ҳарбий округи қўшинлари кўмак учун ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий техникалар Сирдарёга йўл олди. Андижон, Марғилон ва Поп шаҳарларидан ҳаракатланган поезд эшелонлари тез орада манзилга етиб боради. Ҳарбийлар сув тошқини зарар етказган ҳудудлар бажариладиган ишларда яқиндан ёрдам беради.
