Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Муҳокама учун эълон қилинган ҳужжатга кўра, қонуннинг 29-моддаси (Ҳарбий хизматдан бўшатиш) биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

1) ёш бўйича – у ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган ёш чегарасига етганида, шу жумладан белгиланган тартибда узайтирилган ҳарбий хизмат муддати тугаганда;

2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда – чақирув бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг қонунчиликда белгиланган муддати тугаганда (бўшатиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда);

3) контракт муддати тугаганда – бўшатиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда, агар амалдаги контрактнинг тугаши вақтида ҳарбий хизматчи ёки вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан янги контракт тузмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;

4) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан, ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда ва уни бўшатишга бошқа асослар бўлмаган тақдирда;

5) соғлиғининг ҳолатига кўра – уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги муносабати билан;

6) томонлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;

7) интизомсизлиги сабабли курсантлар олий ҳарбий таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилиши муносабати билан, бўшатишга бошқа асослар бўлмаган тақдирда;

8) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат содир этганда;

9) давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганлиги муносабати билан;

10) озодликдан ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

11) қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганлиги муносабати билан ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжуд бўлганда.”.

Амалдаги таҳрир қуйидагича кўринишга эга:

1) у ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган ёш чегарасига етганида;

2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда;

3) контракт муддати тугаганда;

4) штатлар қисқарганда ёки бошқа ташкилий-штат тадбир-чоралари муносабати билан ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда;

5) саломатлигига кўра — уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги муносабати билан;

6) қонун ҳужжатларига мувофиқ тарафлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;

7) ҳарбий-таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилганлиги муносабати билан;

8) хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганда;

9) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиши муносабати билан;

10) ҳарбий хизматчи ҳарбий унвонидан маҳрум этилиши муносабати билан;

11) суд ҳукми қонуний кучга кирганда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.”.

Модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга, ҳарбий ҳисобдан чиқарилган тақдирда эса истеъфога бўшатилади.”.

Қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилади:

“Резервда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ёки ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади”.

​Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати​

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий хизматчини ҳарбий хизматдан бўшатиш асосларига ўзгартиш киритилади