Ҳар қандай соҳа ривожида билимли, малакали, жаҳон талабига жавоб бера оладиган мутахассислар муҳим ўрин эгаллайди. Шу боис тараққий этган мамлакатлар таълим тизимида иқтидорларни тайёрлаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Хусусан, Президентнинг 2020 йил 16 апрелдаги “Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 2021 йил 11 февралдаги “Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида мутахассисларимизни хориждаги нуфузли илмий муассасаларда мунтазам илм олишини ташкил этиш зарурати кўрсатилган.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг қатор араб давлатлари билан илмий-маданий алоқалари изчил ривожланмоқда. Бу жараёнда хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш асносида қисқа ва узоқ муддатли ўқув курслари ташкил этиш, талабаларимиз учун қабул квоталари миқдорини ошириш, мутахассислар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш асосий масалаларга айланган.

Жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқув жараёни ва илмий фаолиятга чет элдан малакали мутахассисларни жалб қилиш орқали илғор тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳамкорлик ўрнатилган 30 га яқин хорижий давлат таълим муассасалари орасида Саудия Арабистони Подшоҳ Сауд университети, “RASANAH” эроншунослик халқаро институти, Подшоҳ Салмон номидаги араб тили халқаро академияси (KSGAAL), Подшоҳ Абдуллоҳ бин Абдулазиз маркази, “Араб тили барча учун (Arabic for all)” маркази, Миср Араб Республикаси Ҳелвон, Ал-Азҳар, Қоҳира, Мансура, Искандария университетлари, “Ал-Hеvаr” сиёсий ва медиа тадқиқотлар маркази, Ўмон Султонлиги Султон Қобус университети бор. Энг муҳими, шериклик натижасида орттирилган тажриба ўқув жараёнига татбиқ этилиб, таълим сифатини ошириш, малакали мутахассислар етиштириб чиқариш бўйича самарадорликни ошириш имконини бермоқда.

Охирги йилларда Подшоҳ Салмон халқаро араб тили академияси билан бирга ТДШУ базасида икки марта малака ошириш курси ташкил этилди, университетимизнинг 7 нафар ўқитувчиси Ар-Риёд шаҳрида “Араб тили барча учун (Arabic for all)” марказида тажриба орттирди. Султон Қобус университетида 6 нафар аёл араб тилини ўрганаётган талабаларда эшитиб тушуниш, гапириш, ўқиш-ёзиш кўникмасини ҳосил қилиш ва ривожлантириш дарсларида қатнашди.

Ўқитувчиларимиз малака ошириш баробарида мазкур мамлакатлар тарихий обидалари, сунъий интеллектга ихтисослашган музейлари, кутубхоналари билан ҳам танишди. Подшоҳ Сауд университети ҳамда Ўмондаги давлат мактаблари тажрибаси, хусусан юқори синфларда араб тили қоидасини ўзлаштириш усуллари, дарс давомида қўлланадиган янги педагогик технологиялардан бохабар бўлишди. Низва университети ахборот-ресурс ҳамда хаттотлик марказлари, Халил Аҳмад Фароҳидий номли халқаро тилшунослик илмий мажмуаси фаолиятини ўрганди, араб хат турлари бўйича маҳорат сабоғи олди.

Бир сўз билан айтганда, арабшунослик бўйича халқаро тажриба халқаро миқёсда тан олинган рейтинглар ТОП-300 рўйхати асосида такомиллаштирилиб, асосий эътибор талабаларга мумтоз ва замонавий араб тилини чуқур ўргатиш, А1-C1 даражасига мос билим беришга қаратиляпти.

Икром Бултаков,

ТДШУ Арабшунослик олий мактаби раҳбари, филология фанлари номзоди, доцент

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арабшунослик соҳасида халқаро тажриба