Ар-Риёдда огоҳлантириш бонги чалинди
Саудия Арабистони Ар-Риёд шаҳрида эҳтимолий таҳдиддан барвақт огоҳлантириш тизими ишга тушди. Орадан кўп ўтмай, хавф расман бекор қилинди.
Мамлакат Миллий огоҳлантириш платформаси ва Фуқаролик мудофааси хизмати юзага келган хавфни ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
Огоҳлик эълон қилингандан сўнг расмий идоралар зудлик билан таҳдид бартараф этилгани тўғрисида янги баёнот беришди. Аҳоли хотиржамликни сақлаш ва хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирилди.
Маълумки, Эрон томонидан қўллаб-қувватланиши тахмин қилинадиган Ямандаги хусийлар муайян вақтдан бери Саудия пойтахти ва бошқа қатор ҳудудларга баллистик ракета ҳамда дрон ёрдамида зарба бериб келмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА