Ҳар бир оила муқаддас қўрғонга айланади
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга навбатдаги мурожаатномаларини тўғридан-тўғри, яъни онлайн тарзда кузатиб, мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида мавжуд бўлган муаммо ва камчиликлар, уларни самарали ечими бўйича аниқ ва равшан кўрсатиб берилгани эътиборимни тортди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга навбатдаги мурожаатномаларини тўғридан-тўғри, яъни онлайн тарзда кузатиб, мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида мавжуд бўлган муаммо ва камчиликлар, уларни самарали ечими бўйича аниқ ва равшан кўрсатиб берилгани эътиборимни тортди.
Зеро, давлатимиз Раҳбарининг чуқур ўйланган истиқбол режалари замирида юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги, қолаверса жонажон Ўзбекистонимизни дунёнинг энг илғор мамлакатлари қаторидан ўрин олиши каби ўта муҳим масалалар ётибди.
Мурожаатномада мамлакатимизни яқин истиқболда ривожлантиришга доир стратегик йўналишлар бўйича нуқтаи назари баён қилинди. Мурожаатномада рақамли иқтисодиётдан тортиб, ҳар бир оилани уй-жой билан таъминлашгача бўлган масалаларни кўтарилгани, халқ қайғуси, фуқаро манфаати бирламчи вазифа қилиб қўйилгани бизни янада руҳлантириб юборди.
Масалан, олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосидаги ўринлар сони икки баробарга кўпайтирилиши, қизлар учун алоҳида грантлар жорий этилиши, уй-жойга эгалик учун субцидиялар ажратилиши, кам таъминланган оилаларга кўмак йўналишларида аниқ механизмлар айтиб ўтилди.
Жумладан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9 триллион сўм кредитлар ажратилиши таъкидланди. Мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошлаган ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 5 минг 722 та давлат, хусусий ва оилавий болалар боғчалар ташкил этилгани келтирилди.
Муҳтарам Президентимиз “энг муҳими, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила бугун ўз ҳаётида ҳис этиши керак”, дея ўзгаришларнинг бош мақсадини айтиб ўтдилар.
Бу ишлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилиши марказимиз олдига ҳам жиддий вазифаларни белгилаб олишни тақозо этади. Эндиликда биз ишимизни мутлақо янгидан қайта кўриб чиқиб, мурожаатнома мазмунида ифодасини топган вазифаларга уйғун равишда ташкил этамиз.
Дилбар АЛИМЖАНОВА,
“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази
директорининг ўринбосари