АҚШнинг беш нафар аскари ҳалокатга учради
Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилишича, Ўрта ер денгизида вертолёт ҳалокатга учраб, беш нафар америкалик аскар нобуд бўлган.
Таъкидланишича, учоқ ҳавода ёнилғи қуйиш жараёнида юз берган техник носозлик туфайли қулаган. АҚШ ХАМАС ҳаракати яқин иттифоқчиларидан Исроилни ҳимоя қилиш учун Ўрта ер денгизида иккита авиа ташувчи зарбдор гуруҳ жойлаштирган эди.
Остин мазкур баёнотини тарқатиш баробарида фожеа муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.
Олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден ҳам ҳарбийлар учун таъзия билдирган эди.