АҚШда Наврўз байрами нишонланди
Наврўз халқимизнинг тарихи, фалсафаси, тушунча-тасаввурлари, қадриятлари мужассам, миллат билан улғайиб, миллат билан бирга тараққий этган байрамдир.
АҚШнинг Питтсбург университетида Ўзбекистонлик талабаларнинг ташаббуси билан Наврўз байрамига бағишланган тақдимот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон байроғи остида ўзбек миллий таомлари улашилди.
– Мен ушбу университетда таълим оламан, – дейди 2-босқич магистранти Жасурбек Қайнарбеков. – Университет жамоаси ўртасида Наврўз байрами муносабати билан тақдимот тадбирининг ўтказилиши мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деган умиддаман.Ош, кўк сомса каби ўзбек миллий таомлари хорижлик талабаларнинг эътиборини тортиб, қизиқишларини оширди.

Шунингдек, тадбир давомида хорижлик талабалар ўзбек тилида Наврўз табригини йўллади.
ЎзА