Қўшма Штатларда бензиннинг чакана савдоси тарихдаги энг юқори даражани қайд этди.
“REGNUM” бу ҳақда мазкур мамлакатдаги автомобиль ассоциацияси маълумотига асосланиб хабар бермоқда.
Мамлакатда этилланмаган оддий бензиннинг бир галлони нархи ўртача 4, 173 долларга етди.
АҚШда ёқилғи нархи Россия томонидан нефть импортига қўйилган чекловлар таъсирида кўтарилганлиги тахмин қилинмоқда, дейилади “Лента.ру” хабарида.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки ҳукумати Россиядан нефть импортини тақиқлаш бўйича ҳали бирор қарорга келинмаганини маълум қилганди.