АҚШда 8000 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
Яқинда Қўшма Штатлар бўйлаб саккиз мингдан ортиқ рейслар ҳаво ҳаракатини бошқарувчи мутахассислар етишмаслиги туфайли кечиктирилди. Таъкидланишича, бу ҳолат 28 кун давом этган федерал ҳукуматнинг фаолияти тўхтатилгани билан боғлиқ.
Маълумки, 1 октябрь куни АҚШ Конгресси янги молиявий йил учун бюджетни қабул қилмаганидан сўнг федерал ҳукумат фаолиятини тўхтатганди. Бу даврда кўпчилик давлат хизматчилари таътилга чиқарилган ва ўта муҳим деб ҳисобланганлар (тиббиёт ходимлари, чегарачилар, ҳарбийлар, транспорт ходимлари ва бошқалар) маошсиз ишлашга мажбур.

Мамлакат транспорт котиби Шон Даффи Федерал авиация маъмурияти 22 та жойда ҳаво ҳаракатини бошқарувчи ходимлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётганини ва бу жараёнлар келгуси кунларда кўпроқ кечикишлар ва бекор қилишларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Хабарга кўра, айни пайтда 13000 та ҳаво ҳаракатини бошқарувчи ва тахминан 50 000 та транспорт хавфсизлиги маъмурияти ходимлари маошсиз ишламоқда.
М.Пирматова, ЎзА