АҚШда 3 яшар бола опасини отиб қўйди
АҚШда уч ёшли бола беш ёшли опасини отиб қўйди, қиз оғир аҳволда касалхонага ётқизилди, деб хабар тарқатди “ABC News” телеканали полиция маълумотларига таяниб.
Ҳодиса душанба куни кечқурун Вашингтоннинг жануби-ғарбида содир бўлган.
– Қизалоқ хонадонда эҳтиётсизлик билан сақланган ўқотар қуролдан жароҳат олган, - деди пойтахт полиция департаменти бошлиғи Памела Смит.
Хабарда қизчанинг аҳволи жуда оғирлиги айтилмоқда.
Шунингдек, полиция воқеа содир бўлган уйда катта ёшли нотаниш эркакни қўлга олганини маълум қилган. У болаларга нисбатан зўравонликда айбланмоқда.
Бундан ташқари, ярадор қизнинг опаси эканлиги тахмин қилинаётган аёл ҳам ҳуқуқ-тартибот органи ходимига қарши куч ишлатгани учун қўлга олинди.
– Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, -дейилади хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА