АҚШ Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда
АҚШ Украинага қурол етказиб беришда ва бу мамлакатга ҳарбий йўриқчиларни юборишда давом этмоқда.
“Бунда уларнинг эҳтиёжига кўра иш тутилмоқда”, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг бирифингда.
Унинг таъкидлашича, америкаликлар Украинанинг мудофаа эҳтиёжлари учун кўмак беришни мақсад қилгани туфайли ноҳарбий таъминот ҳам давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва бошқа давлатлар Россияни Украина чегарасидаги вазиятни кескинлаштирмасликка чақирганди.