АҚШ етакчиси Жо Байденнинг президентлик пойгасидаги «ўхшамаган» чиқишлари ва соғлигидаги жиддий муаммолар уни сайловдан четлашишга мажбур қилди.  У кеча америкаликларга мурожаатида, вице-президент Камала Харрисга ишонч билдириб, уни мамлакат раҳбарлигига номзод сифатида илгари сурди.

Таҳлилчилар фикрича, Байден ўз кампаниясини якунлаши ва уни қўллаб-қувватлаши Харрис хонимга узоқ кутилган мавқени олиб келди. Чунки, у “қора булутли” кунларда ҳам Байден учун “туриб бера олди”.

Вице-президент телеканалларда бир неча бор сайловолди чиқишлар қилиб, сиёсий шеригининг номзодини ҳимоя қилди ва асосий рақиб Дональд Трампга “ҳужум қилди”.

– Менимча, у овоз бериш ҳуқуқи ва иммиграция ислоҳоти каби жиддий масалаларни ҳал қилишда муҳим роль ўйнади, – деди «Georgetown” университетининг аёллар ва гендер тадқиқотлари дастури директори Надия Браун.

Онаси асли ҳиндистонлик, отаси ямайкалик бўлган Камала Харрис Калифорнияда туғилган. Ота-онаси у беш ёшлигида ажрашгач, Харрис онаси Шямала Гопалан қўлида тарбия топди.

Харрис хонимнинг айтишича, у ҳар доим ўзига ҳослиги билан ажралиб туради ва ўзини ҳақиқий «америкалик» деб таърифлайди.

– Менинг фикрим шу: мен ўзлигимни яхши кўраман. Мен ҳақимда истаганча мулоҳаза қилишингиз мумкин, барчасига розиман, – деган у.

Камала Харрис ўз фаолиятини Аламеда округи прокуратурасида бошлаган. Карьераси давомида Калифорниянинг бош прокурори ва ҳуқуқшунос бўлиб ишлади. 

У Демократик партиянинг ўсиб бораётган юлдузларидан бири сифатида обрў қозонди ва бу куч уни 2017 йилда АҚШ сенатори этиб сайланишга туртки бўлди.

2021 йил 20 январда Харрис мамлакат вице-президенти сифатида қасамёд қилди. У бу лавозимга сайланган биринчи қора танли америкалик аёл ва биринчи жанубий осиёлик киши бўлди.

Вице-президент сифатида у имкониятларни кенгайтириш, оилаларга ёрдам бериш ва бутун мамлакат бўйлаб эркинликларни ҳимоя қилиш учун фуқароларни бирлаштиришга ҳаракат қилди. Шунингдек, у аёллар ҳуқуқи, хавфсиз яшаш, демократик тарзда овоз бериш, тоза сув истеъмоли ва тоза ҳаводан нафас олиш эркинлиги учун курашди.

Харрис Оқ уйда бўлганида бир нечта муҳим ташаббусларга эътибор қаратди ва у Байден маъмуриятининг энг машҳур ютуқларида муҳим роль ўйнади.

Сўнгги ҳафталарда АҚШ президентлигига номзодлар ҳаётида кескин ўзгаришлар содир бўлди, дейиш мумкин. Трампнинг ҳаётига суиқасд унга шон-шуҳрат олиб келган бўлса, кексайиб қолган Байден Демократлар партиясининг жиддий қаршиликлари туфайли “ўйиндан чиқди” ва давлат раҳбарлигига Камала Харрисни тавсия қилди.

Мусулмон Зиё тайёрлади, 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ президентлигига эҳтимолий номзод Камала Харрис ким?