АҚШ Ҳудайда аэропортига зарба берди
АҚШ ҳарбийлари Яман ғарбида жойлашган Ҳудайда шаҳридаги аэропортга уч марта зарба йўллаган. Бу ҳақда “Ансор Аллоҳ” ҳаракати хусийлари назорат қиладиган “Al Masirah” телеканали хабар берди.
"Al Hadath" телеканали эса америкаликлар гуруҳнинг қурол омборлари, шунингдек ракета ва учувчисиз учиш қурилмалари жойлашган манзилларини нишонга олганига эътибор қаратган.
Ҳужум натиажсида хусийлар Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони яралангани айтиляпти.