Табиий газ таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, аҳолининг эҳтиёжини тўлиқ қондириш ва хизмат сифати бугунги кундаги долзарб вазифалардан биридир.

Бу борада республикамизда биринчилардан бўлиб “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб татбиқ этилаётган “Автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат-ҳисоб баланси”ни жорий этиш ижобий натижа бермоқда. 

Жумладан, Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги “Ёписхон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолини сифатли ва кафолатланган табиий газ билан узлуксиз таъминлашга қаратилган “Ақлли маҳалла” лойиҳаси замонавийлаштирилди. 

Ушбу маҳалла ҳудудининг 0,6 километр қўшқатор тармоқлари ягона тармоққа ўтказилиб, эстетик жиҳатдан тартибга келтирилган ҳолда бўёқлаш ишлари амалга оширилди. Бунда 221 та аҳоли хонадонида икки босқичли тизим жорий қилинди. Ҳар бир хонадонга аҳоли томонидан жами 80 та энергия тежамкор газ жиҳози ўрнатилди. 

– Ўзига хос “Наманган тажрибаси” бўлган мазкур лойиҳа доирасида Ёписхонда битта газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиниб, русуми “РДУК-100” юқори босимли газ тақсимлаш пунктига ўзгартирилди. Маҳалланинг кириш қисмига бир дона замонавий электрон газ ҳисоблагич ўрнатилди, – дейди “Учқўрғон тумангаз” газ таъминоти бўлими раҳбари Жаҳонгир Маҳмудов. – Умуман олганда, мазкур маҳаллада автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат – ҳисоб баланси йўлга қўйилди. 

Таъкидлаш жоизки, “Ақлли маҳалла” лойиҳаси доирасида вилоят бўйича танлаб олинган 12 та маҳаллада яшовчи хонадонларга тортилган мавжуд ҳар хил диаметрдаги узунлиги 5421,7 километр газ тармоқларини тартибга келтириш ҳамда бўёқлаш, қолаверса, аҳоли хонадонларидаги мавжуд ҳисоблагич ускуналарига жами 2 минг 280 та регулятор ўрнатиш режалаштирилиб, бажарилган ишлар натижасида ҳудудлардаги 7 минг 170 хонадонда табиий газ таъминоти яхшиланишига, асосийси 162,5 минг.м3 табиий газ йўқотилишининг олди олишга эришилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлли маҳалла” лойиҳаси оммалашмоқда