Навоий вилоятининг барча ҳудудларида аҳолини табиий газ билан бир маромда таъминлаш ва маҳалла балансини юритиш мақсадида ташкил этилган “Ақлли маҳалла” дастури доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Конимех туманидаги Тўққизтепа маҳалласи “Ақлли маҳалла” сифатида танланган.

Ҳозирда 9 та маҳалла аҳолиси табиий газдан фойдаланиб келади. Истеъмолчилар сони 5 минг 669 тани ташкил этади. Тўққизтепа маҳалласида 104 та табиий газ истеъмолчиси мавжуд.

– Дастур доирасида маҳаллада ўрта босимли Д-100 ммли 1,4 погонометр ер усти газ қувурида бўёқлаш ишлари тўлиқ амалга оширилди, – дейди “Конимехтумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Анвар Ҳафизов. – Эскирган газ тақсимлаш қурилмаси ўрнига янги замоновийси ўрнатилди. Шу билан бирга аҳоли хонадонларидаги электрон газ ҳисоблаш ускуналарига регуляторлар ўрнатилиб, газ таъминоти тизими уч босқичлидан икки босқичли тизимга ўтказилди. 860 погонометрли ўрта босимли газ қувурлари ва 28 та тиргагичлар таъмирланиб, уларда тўлиқ бўёқлаш ишлари амалга оширилди.

– Маҳалламизда икки мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Улардан 104 та истеъмолчи табиий, қолгани суюлтирилган газдан фойдаланади. Табиий газ йўналишида “Ақлли маҳалла” сифатида ҳудудимиз танлаб олинганидан хурсанд бўлдик. Чунки лойиҳа доирасида газ қувурлари тартибга келтирилди. Маҳаллага кираверишда янги замонавий газ тақсимлаш қурилмаси ва газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди. Буларнинг барчаси аҳолини табиий газ билан бир маромда таъминлашга хизмат қилмоқда, – дейди “Тўққизтепа” МФЙ раиси Бердақ Баҳронов. 

Маҳаллада табиий газни иқтисод қилиш, тежамкорликка риоя этиш мақсадида аҳоли хонадонларида замонавий тежамкор газ ускуналари 30 фоизгача табиий газни иқтисод қилиши, хавфсизлик автоматикасига эгалиги, икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш ҳамда унинг афзалликлари тарғиб этиб келинмоқда. Натижада хонадонига тежамкор газ ёндиргичлари ўрнатаётган истеъмолчилар сони ортмоқда. 

– Хонадонимизга замонавий тежамкор газ ёндиргичи ўрнатдик, – дейди Серик Дусинбаев. – Табиий газни тежашга эришяпмиз. “Ақлли маҳалла” дастури бўйича қилинган ишлар натижасида маҳалламиз янада обод бўлди. Газ босимида пасайиб кетиш ҳоллари кузатилар эди. Ҳозирда бу муаммолар бартараф этилди. Барча хонадон эгалари бир маромда ва узлуксиз табиий газдан фойдаланмоқда. 

Бир сўз билан айтганда, ҳудудларда ташкил этилган “Ақлли маҳалла” дастури истеъмолчиларга янада қулайлик яратаётгани билан аҳамиятлидир.

А.Бўриев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлли маҳалла” дастури амалда