Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги ўтказилмоқда.
Мусобақада иштирокчилар нафақат медаллар учун, балки Парижда бўладиган ёзги Паралимпия ўйинлари лицензияси учун муҳим рейтинг очколарини қўлга киритиш мақсадида рақобатлашмоқда.
Жаҳон кубогининг дастлабки кунида аёллар ўртасида вазни -50 кг бўлган ҳамюртимиз Ақидахон Ахтамова яккалик беллашувларида 103 кг натижа билан кумуш, умумий натижага кўра эса 301 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа 6 март кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА