2000 йил Халқаро ветеринария ассоциацияси ва Халқаро ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан ҳар йили апрель ойининг охирги шанбаси “Халқаро ветеринария куни” деб белгиланиши ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Сана муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ўмитаси раиси Баҳром Норқобилов соҳага доир қуйидаги фикрларни билдирди.

У тармоқда амалга оширилаётган ишлар, уларнинг таҳлилига эътибор қаратди.

– Ҳар йили ушбу кун жуда кўп давлатларда байрам сифатида нишонланади. Хусусан, мамлакатимизда ҳам!

Ветеринария соҳаси ҳайвонлар соғлиғини сақлаш билан бирга аҳолини инсон ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга. Бутунжаҳон ветеринарлари томонидан ҳайвонлар соғлиғини сақлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг пировардида инсон саломатлиги диққат эътиборда бўлмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳолига етказиб берилишида хўжаликдан дастурхонгача бўлган даврда ветеринар асосий ўринни эгаллайди. Ва бу жараённи соҳа фидойиларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Сир эмас, бугунги кунда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизда ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органи сифатида фаолият олиб бормоқда. Сўнгги йилларда чорва молларининг ўта хавфли юқумли касалликларга эмлаш даражаси юз фоизга етди. Касаллик келиб чиқишининг кескин камайишига ва республика ҳудудида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича эпизоотик барқарорлиги таъминланишига эришилди. 

Шунингдек, қўмита Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар билан мунтазам ҳамкорлик ўрнатди.

Жойлардаги профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ва давлат ветеринария хизмати моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудий ветеринария бўлимлари ва участкалари мотоцикл, скутер, велосипед ва бошқа махсус автотранспорт воситалари билан таъминланди.

Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг бошқа соҳалар қатори ветеринария ва чорвачилик соҳасига катта эътибор бераётганлигидан далолатдир.

Шундай экан, биз янада фаол, фидойи бўлишимиз, мамлакатимизда ветеринар осойишталикни таъминлаш, чорвачиликнинг барча тармоқларини ривожлантириш, ҳайвонлар наслини яхшилаш ва бу орқали халқимиз истеъмоли учун етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида бор билим ва тажрибамизни сафарбар этишимиз зарур!

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Апрель ойининг охирги шанбаси – Халқаро ветеринария куни