2023 йили Ўзбекистонга салкам 12 минг тоннага яқин апельсин хориждан импорт қилинган. Бозорларимизга 8 млн долларга яқин маҳсулот четдан сотиб олинди. Бу эса юртимиз селекционер олимлари олдида катта вазифа турганлигини англатади.
Халқимиз севиб истеъмол қиладиган ушбу маҳсулотни иқлимлаштириш, маҳаллий навлар билан чатиштириб, рақобатбардош янги навлар яратиш имконияти мавжуд. Чунки, юртимизда қуёшли кунларнинг кўплигини, апельсиннинг совуққа чидамлилигини инобатга олинадиган бўлса, уни етиштиришда қанчалик имкониятлар юқори эканлиги аён бўлади.
Бу борада мамлакатимиз селекционер олимлари томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар эътиборга молик. Шу кунларда ўзбек селекционер олими Тошкент Давлат Аграр университети доценти, “Мевачилик ва узумчилик” кафедраси илмий ходими Муҳаммадазиз Фахриддинов шогирди Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар интститути таянч докторанти Бунёд Балласов билан йилига тўрт марта ҳосил берадиган апельсиннинг янги маҳаллий навини яратишди ва яқин кунларда патентлаштиришади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7k1Wd3eODl4" title="Apelsinning yangi navi import oʻrnini bosa oladimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов,
Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА