Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Туйчиев бу ҳақда фикрларини билдирди:

– Ассамблея доирасида Парламентлараро Иттифоқ раиси Тулия Эксон ҳамда БМТнинг чўлланишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенциясининг Алоқа, ташқи ҳамкорлик бўлими раҳбари Ксения Скэнлон билан биргаликда БМТ Чўлланишнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенциясининг ер қонунчилиги муҳокамасига бағишланган конференциясини ўтказдик. 

Конференцияда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, парламентаризм ва вакиллик ҳокимиятини ривожлантириш борасида эришилаётган натижалар эътироф этилди.

Марказий Осиё мамлакатлари томонидан иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича стратегия ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётгани ҳамда бугунги кунда бу ўз натижаларини бераётгани айтиб ўтилди. 

Шу билан бирга, бу борада Европа билан минтақавий муаммолардан бири бўлган Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, сувдан оқилона фойдаланиш, “тоза” энергия манбаларини кенгайтириш дастурлари доирасида муваффақиятли ҳамкорлик олиб борилаётгани, бундай шериклик Марказий Осиёда барқарор “яшил” ривожланишга муҳим ҳисса қўшаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши кузатилаётгани, бу сўнгги ўн йилликда энг иссиқ давр бўлгани, бу ҳам иқлим инқирозларининг салбий таъсирларини кучайтириб, ўрмон ёнғинлари ва чўлланиш каби салбий оқибатларга олиб келаётгани, мавжуд музликларнинг қисқариб бораётгани, оқибатда  сув ресурслари тақчиллиги кузатилиб, ҳавонинг сифати ёмонлашаётгани ҳақида фикр алмашилди. 

Конференцияда бугунги кунда иқлим ўзгаришлари сабабли минтақадаги умумий ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учрагани, бу келгуси 25 йилда ҳосилдорликнинг учдан бир қисмга камайиб кетишига олиб келиши каби масалаларга Президентимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ўрмон хўжалиги ва аграр соҳанинг мослашувчанлигини ошириш, шунингдек, “Уфқ - Европа” дастури доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун илмий салоҳиятимизни бирлаштириш бўйича илгари сурган ташаббуслари тадбир иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Бундан ташқари, чўлланиш ҳамда иқлим ўзгариши оқибатида юзага келадиган зарарларни юмшатиш борасида мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошлангани айтиб ўтилди.

Ўтган йилларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қарийб 200 миллион туп мевали, манзарали дарахт кўчатлари экиш тадбирлари амалга оширилиб, республикамизда 400 яқин яшил боғлар ва яшил белбоғлар барпо этилгани ҳамда Оролбўйининг 2 миллион гектаридан ортиқ чўл ҳудудларида қурғочқиликка чидамли ўсимликлар экилгани келтириб ўтилди. 

Қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилгани ҳамда конференция якунида илгари сурилган ташаббусларни Ўзбекистонда тўлиқ қўллаб-қувватланишига ишонч билдирилди. 

Шунингдек, Парламентлараро ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдик. 

Норгул Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анвар Тўйчиев: Ассамблеяда иқлим ўзгариши зарарларини юмшатиш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди