Анвар Анваров Туркияда тенгсиз бўлди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган «Ataköy Athletics Arena» мажмуасида енгил атлетика бўйича катталар ҳамда 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртаси халқаро турнир ўтказилди.
Мазкур мусобақада атлетлар енгил атлетиканинг узунликка сакраш, уч ҳатлаб сакраш, баландликка сакраш ва лангарчўп билан сакраш йўналишларида ўзаро рақобатлашди. Қувонарлиси, мазкур мусобақада мамлакатимизнинг икки нафар спортчиси муносиб иштирок этиб, якунда шоҳсупага кўтарилди.
Гап шундаки, катталар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Анвар Анваров 7,71 метр натижа билан барча рақибларидан ўзиб кетди ва олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, уч ҳатлаб сакраш дастурида Иброҳим Маҳкамов 16,19 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА