Кеча Анқара марказида, Туркия Ички ишлар вазирлиги ва парламенти бинолари яқинида портлаш содир кузатилди. Ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилишича, ҳужумда икки террорчи қатнашган. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар берди.

1 октябрь куни парламент ёзги таътилдан кейин иш бошлаши керак эди.

Президент маслаҳатчиси Акиф Чағатой Қилич воқеага қарамай, парламент режадагидек кузги ишини бошлаганини билдирган.
Маълум бўлишича, икки киши соат 10.30 атрофида ўғирланган автомобилда ИИВ биноси ёнига келади. Улардан бири иншоотни қўриқлаш жойида портлаш амалга оширади.

Шундан кейин отишма бошланиб, иккинчи террорчи отиб ўлдирилган. Полициянинг икки ходими енгил жароҳатланган.
ИИВ баёнотида террорчи Курдистон ишчи партияси аъзоси экани айтилган.

Ерликая воқеани теракт, деб атади.

Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бош котиби Жассим Муҳаммад Ал-Будайвий биринчилардан бўлиб, терактни қоралаб чиқди.

Ҳодиса муносабати билан Қувайт валиаҳди Машал Ал-Аҳмад ас-Сабоҳ ва Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири Аҳмад Навоф Ал-Аҳмад ас-Сабоҳ Туркия Президентига телеграмма жўнатган.

Шунингдек, АҚШ, Германия, Саудия Арабистони, Қатар, Жазоир, Иордания, Миср ва бошқа давлатлар ҳам ушбу террор ҳаракатини қоралаб баёнот беришди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анқара теракти парламент ишига таъсир қилмади