Боёвут туманидаги "Анорзор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 150 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим муассасаси биноси фойдаланишга топширилди. Ушбу муассасани қуриш, жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 5,4 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағи йўналтирилди.

Бундан  ушбу маҳалла аҳолиси ва уларнинг жажжи фарзандлари бирдек хурсанд бўлишди. Чунки, янги ва замонавий 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида жажжи болажонлар таълим-тарбия олиши, ақлий салоҳиятини ошириши учун барча шарт-шароит яратилди.  

–Ўқув машғулотлари такомиллаштирилган давлат ўқув дастури ва таълим стандартлари асосида олиб борилмоқда.Жажжи болажонларимизга 12 нафар тарбиячи ва малакали мутахассис томонидан таълим-тарбия берилади. Маҳалламиз ҳудудидаги мавжуд давлат мактабгача таълим муассасасида бола ўрни кам бўлганлиги боис, жажжи болажонларнинг аксарият қисми қўшни маҳалла ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасасига қатнарди. Бу эса, уларнинг ота-оналари учун  ноқулайликларни келтириб чиқараётганди, –дейди давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Нигора Қаршибоева.

Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Дилфуза Ўралова ва секторлар раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб,  муассасанинг ёш авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини таъкидлашди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Анорзор"да янги мактабгача таълим муассасаси