Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Шеробод Гарденс” МЧЖга 10 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилганди.

Бу эса ижобий натижа берди. Мазкур маблағлар эвазига ўзлашмаган ер майдонига сув иншоотлари ўрнатилиб, қаровсиз ерда 500 гектар анорзор, анор кўчатини етиштиришга мўлжалланган 2 гектар замонавий иссиқхона ва анор шарбатини қайта ишлаш цехи барпо этилди.

– Иссиқхона шароитида анор кўчатлари одатдагидан тез ҳосилга кириши билан аҳамиятли, – дейди Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассиси Ф.Хамраев. – Аслида ҳам ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад - озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ўзлашмаган ерлардан самарали фойдаланишни амалга татбиқ этган ҳолда қишлоқ хўжалигининг саноатлашишига кўмак бериш.

Қайд этиш керакки, “Шеробод Гарденс” МЧЖ Шеробод туманидаги аҳоли томорқаларига ўз иссиқхонасида етиштирилган эртапишар анор кўчатларини етказиб бериш ва келгусида томорқаларда етиштирилган анор ҳосилини харид қилиш орқали соҳада қиймат занжирини яратишни ҳам режалаштирган.

Сурхондарё ҳудудида анорчиликка эътибор ортаётгани сабаби, бу ҳудудда анор бошқа ҳудудларга нисбатан бир ой олдин пишади. Бу эса эртапишар ҳосилнинг бозори баракали бўлишини ҳамда мўмай даромад келтиришини яна бир карра исботламоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анорлар иссиқхонада пишади