Нижний Новгород Давлат Университети ўқув ишлари бўйича проректори Анна Торохова Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.

Мономарказ директори Алихан Умаров, Ташқи миграция Бухоро филиали раҳбари Таваккал Ғиёсов ва Анна Торохова ўртасидаўтказилган учрашувда тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари  муҳокама қилинди.

– Мономарказда касб-ҳунарга ўқитиш учун барча шароитларнинг мавжудлиги эътирофга сазовор, – дейди Нижний Новгород Давлат Университети ўқув ишлари бўйича проректори Анна Торохова.– Унинг фаолияти менга жуда ёқди. Айниқса, ҳар бир хонанинг мукаммал тарзда жиҳозлангани, тажрибали мутахассислар томонидан дарсларнинг олиб борилиши, ҳар бир тингловчига алоҳида эътибор берилиши, дарсларнинг энг сўнгги технологиялар асосида олиб борилиши диққатимизни тортди. Бизда 17 та жаҳон тилини тезкорлик билан ўргатиш бўйича 600 дан ортиқ дастурлар мавжуд. Муҳокамаларда бу бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни тавсия қилдим.

– Албатта нафақат бизнинг мономарказда балки бутун республикамизда фуқароларни илм ва касб-ҳунар эгаллаши учун ҳукуматимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилган, – дейди  “Ишга марҳамат” мономаркази директори Алихан Умаров. – Ҳар бир даргоҳ бугунги кунда худди шундай замонавий технологиялар асосида жиҳозланган. Меҳмон томонидан айтилган таклиф биз учун ҳам фойдали таклиф десам, муболаға бўлмайди. Шу ўринда ушбу қисқа муддатда жаҳон тилини ўргатиш дастури бўйича педагогларни қайта тайёрлаш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишларни амалга оширамиз.  

Маълумот учун, Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази бир вақтнинг ўзида 560 ўринли қувватга эга. Мономарказ собиқ Политехника касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилган. Бинони таъмирлаш ва жиҳозлашда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 14 миллиард 300 миллион сўм ва Жаҳон банкининг 206 минг доллардан ортиқ маблағи жалб этилган. Жиҳозлаш ишлари WORLD SKILLS талаблари асосида амалга оширилган. Мономарказ тингловчиларига WorldSkills талаблари асосида таълим берилса, ўрта бўғин кадрлари  Жаҳон бозорининг бўш иш ўрни эҳтиёжлари даражасида тайёрланади. Мономарказда 8 та хизмат тури (сервис ва хизмат кўрсатиш, техник, қурилиш, хорижий тил ўргатиш, рақамли технологияларни ўргатиш, тадбиркорликка ўқитиш ва миграция хизматлари соҳалари) бўйича жами 24 турдаги касбга ўқитилмоқда. 4 та хорижий (рус, инглиз, корейс, япон) тилларни ўргатиш ҳамда Тадбиркорлик асослари, миграция кўниктириш маркази фаолияти йўлга қўйилган.  

Юқорида кўрсатилган касб ва тилга ўргатиш курсларига маҳаллий ва хорижий иш берувчилар талаблари асосида қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш имконияти ҳам мавжуд. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этиш имкони ҳам яратилган. Жорий йилда ушбу марказ битирувчилари, касбга эга бўлган аҳоли, нодавлат таълим муассасалари битирувчилари учун касбий малакани баҳолаш маркази фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.  

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анна Торохова: “Мономарказ фаолияти менга жуда ёқди”